Британия ҳукумати Европа Иттифоқидан ўрнак олиб, Хитойдан келадиган электр транспорт воситаларига тарифлар жорий этиш ниятида.
Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.
Газета Бизнес ва савдо вазири Джонатан Рейнольдс потенциал тарифлар пакетини ишлаб чиқаётганини таъкидлайди. Ушбу тарифлар Буюк Британия бозорида Хитой автомобиллари сунъий равишда паст нархларда сотилаётганидан хавотирлар туфайли жорий этилиши мумкин.
Мақолада шунингдек, Британия вазирлари Европа Иттифоқидаги янги протекционистик иқтисодий қоидаларнинг салбий таъсиридан қочиш учун Европа Иттифоқиникига ўхшаш Хитойдан келадиган электр транспорт воситаларига 45% солиқ жорий этишга тайёр эканлиги айтилган.