Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Буюк Британия ўз қўшинларини Украинада беш йилгача жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Буюк Британия ўз қўшинларини Украинада беш йилгача жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Бу ҳақда Тhe Telegraph нашри маълум қилди.

Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, бу чора Украина армиясини “янги босқиннинг олдини олиш” учун тайёрлаш ва қайта шакллантиришга ёрдам бериши кутилмоқда. Украина ҳудудига қанча қўшин киритилиши ҳозирча номаълум.

Буюк Британия ва Франция муҳокама қилаётган вариантлар орасида Украинага “Европа бошчилигидаги тинчликпарвар кучлар”ни юбориш ҳам бор. Европа давлатларининг фикрича, бу биринчи навбатда Россияни тинчлик битимини бузиш фикридан қайтаришга қаратилган.

"Европа давлатлари “хоҳловчилар коалицияси” доирасида қуруқликдаги қўшинларни юборишдан ташқари, Украина ҳаво ва денгиз ҳудудини ҳимоя қилишни таъминламоқчи. Бунга эришиш учун қандай чоралар кўрилиши ҳали аниқлаштирилмаган", деб ёзади Тhe Telegraph.

Киритилди: 10:36 11.04.2025. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!