Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Буюк Британия Украинaга ажратиладиган 2,8 млрд евро сабаб Абрамовичга босим ўтказмоқда

Буюк Британия Украинaга ажратиладиган 2,8 млрд евро сабаб Абрамовичга босим ўтказмоқда

Буюк Британия ҳукумати Роман Абрамовичга «Челси» клубини сотишдан тушган 2,8 миллиард еврони Украинага гуманитар ёрдам сифатида йўналтириш масаласини ҳал қилиш учун 90 кун муҳлат берди.

«Абрамовичга мурожаатим аниқ: вақт кетмоқда. Ўз зиммангизга олган мажбуриятни бажаринг ва ҳозироқ тўланг», — дея BBC Буюк Британия бош вазири Кир Стармернинг сўзларини келтиради.

Россиялик олигарх Роман Абрамович Лондоннинг «Челси» футбол клуби ҳомийси сифатида танилган. Россиянинг Украинага бостириб киришидан кўп ўтмай, у клубни сотишга мажбур бўлган ва шундан буён миллиардлаб евро Британиядаги банк ҳисобида музлатиб қўйилган.

Лондон ушбу маблағлар махсус жамғарма орқали Украинадаги уруш қурбонларига йўналтирилишини талаб қилмоқда. Абрамович эса пул «урушнинг барча қурбонларига», яъни россиялик фуқароларни ҳам қамраб олган ҳолда берилиши кераклигини таъкидламоқда. Агар у шу позициясида қолса, Стармернинг айтишича, Лондон судга мурожаат қилади.

Молия вазири Рейчел Ривз ҳам олигархни кескин танқид қилиб, маблағларнинг ҳанузгача Британия банк ҳисобида музлатиб турилиши «қабул қилиб бўлмас ҳолат» эканини айтди.

📌 Роман Абрамович «Челси» клубини 2003 йилда тахминан 140 миллион фунт стерлингга сотиб олган. Клуб унинг даврида энг катта ютуқларга эришиб, 2012 ва 2021 йилларда икки марта UEFA Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. 2022 йил февраль ойида Абрамович Кремлга яқинлиги сабаб санкциялар рўйхатига киритилган.

Киритилди: 18:54 18.12.2025. Ўқилди: 489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!