Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Буюк Британия суди Трампга 626 000 фунтдан ортиқроқ тўловни амалга ошириш мажбуриятини юклади

Буюк Британия суди Трампга 626 000 фунтдан ортиқроқ тўловни амалга ошириш мажбуриятини юклади

Бунга сабаб унинг Orbis Business консалтинг компаниясига нисбатан фуқаролик даъво аризаси бўлди. Даъво компания асосчиси, Британия разведкасининг собиқ ходими Кристофер Стил номи билан аталувчи “Стил ҳужжатлари”га тааллуқли бўлиб, унда Доналд Трамп Россия билан алоқаларда айбланган эди.

Мазкур ҳужжат 2017 йилда АҚШнинг BuzzFed нашри сайтида эълон қилинган. Унда, хусусан, Доналд Трамп 2016 йилги Қўшма Штатлар президентлик сайловлари олдидан Москванинг қўллаб-қувватлашига эга бўлгани ва Россия ҳукуматида Трамп ҳақида уни шарманда қиладиган маълумотлар борлиги айтилган эди. Шу билан бирга, нашр ҳужжатда хатолар ва текширилмаган даъволар мавжудлигини ҳам таъкидлаган.

Натижада суд Доналд Трампнинг даъвосини асосий суд жараёни бошланишидан олдин рад этди ва эндиликда уни барча суд харажатлари ва даъво билан боғлиқ чиқимларни қоплашга мажбур қилди. DPA агентлигининг аниқлик киритишича, АҚШ президенти бу қарор устидан апелляция бермаган.

Киритилди: 09:35 04.04.2025. Ўқилди: 805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!