Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Буюк Британия Россия билан урушга тайёргарлик кўришда айбланмоқда

Буюк Британия Россия билан урушга тайёргарлик кўришда айбланмоқда

Буюк Британия қўшинлари Украинадаги уруш ҳудудини моделлаштирувчи махсус ўқув полигонида Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Буюк Британия армиясининг энг йирик пиёда полки аскарлари мамлакатдаги можаро ҳудудини акс эттирувчи ягона ўқув майдонида машғулот ўтказмоқда.

Машқлар Копехилл Даунда жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли ноёб полигонда бўлиб ўтган. У ерда пастқават бинолар, ёнган техника ва вайрон этилган шаҳар муҳити яратилган. Аскарларга учта бинода яширинган “душман кучлари”ни йўқ қилиш вазифаси юклатилган.

Киритилди: 21:22 10.02.2026. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!