Буюк Британия Россия армиясига таъминотни қийинлаштириш учун санкцияларни кенгайтирди.
Лондон Беларусдаги 6 та корхонага, жумладан, Орша шаҳридаги самолёт таъмирлаш заводига ва Борисов шаҳридаги 2566-сонли электрон қуролларни таъмирлаш заводига қарши санкциялар жорий қилди.
Россияга қарши санкциялар режими доирасида Эроннинг дрон ишлаб чиқарувчи Paravar Pars Company компанияси, шунингдек, Туркия, Дубай, Словакия ҳамда Швейцариядаги қатор компаниялар ва жисмоний шахслар чекловлар остида қолди. Буюк Британия уларни аввал жорий қилинган санкцияларни четлаб ўтиш схемаларига алоқадор деб ҳисобламоқда.