Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Буюк Британия Россия армиясига мигрантларни ёллашга алоқадор шахс ва ташкилотларга санкциялар киритди

Буюк Британия Россия армиясига мигрантларни ёллашга алоқадор шахс ва ташкилотларга санкциялар киритди

Қироллик Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган ҳужжатга кўра, Лондон Россияга қарши санкцияларини кенгайтириб, “қора рўйхат”га 10 нафар жисмоний шахс ва 8 та компанияни киритган.

Қайд этилишича, рўйхатга Камерун, Хитой ва Таиландда рўйхатдан ўтган компаниялар ҳам киритилган. Бундан ташқари, яна 17 та компания ва жисмоний шахсларга нисбатан ҳам чекловлар жорий этилган.

Санкциялар доирасида Буюк Британия банкларида ушбу компанияларга тегишли ҳисоблар аниқланса, улар музлатиб қўйилади. Шунингдек, рўйхатга киритилган жисмоний шахсларга мамлакат ҳудудига кириш тақиқланади.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!