Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Mахфий разведка хизматининг (МI-6) собиқ раҳбари Ричард Мур Bloomberg'га берган интервюсида маълум қилди. У бир неча ҳафта олдин олган разведка маълумотларига таянаётганини айтди.
"Бизнинг вазифамиз — разведка бизга етказган маълумотни аниқ узатиш. Масалан, разведка маълумотларига кўра, Путин ҳеч қандай келишув тузмоқчи эмас. Бу унинг учун фақат ҳудуд масаласи эмас, балки ҳукмронлик масаласи ҳамдир. У Украинани қўшни Беларусга ўхшаб ўзига тобе давлатга айлантирмоқчи", — деди Мур.
Бу баҳо АҚШ разведкаси позициясига ҳам мос келади. Қўшма Штатлар разведкаси октябр ойида Путин урушни давом эттириш ва жанг майдонида ғалаба қозонишга қатъий бел боғлаганини билдирган эди.