Буюк Британия қироли Карл III саратон касаллигига қарши кураш туфайли таомланишдан воз кечишни бошлади.
78 ёшли қирол саратон хасталиги ҳақидаги хабардан сўнг овқатланиш тартибини ўзгартирган. Қайд этилишича, у бир муддат тушликдан воз кечган, фақат авакадо истеъмол қилган.
Қирол баъзан овқатдан умуман бош тортмоқда ва бу унинг қариндошлари орасида жиддий хавотирга сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 5 февраль куни Букингем саройи матбуот хизмати шифокорлар қиролда простата бези катталашгани сабабли операциядан кейинги текширув вақтида саратонни аниқлагани ҳақида хабар берган эди.