Қирол ўз чиқишида Украинани ҳимоя қилиш учун қатъий қадамлар ташлаш зарурлигини таъкидлади. У икки давлат иттифоқини "тарихдаги энг муҳим альянслардан бири" деб атаб, Қўшма Штатларни яккаликка интилиш чақириқларига учмасликка ундади. Чарлз III нафақат Европа, балки Яқин Шарқдаги низолар ҳам бутун дунё учун жиддий синов эканини қайд этди.
Бугунги дунё 1991 йилдагига қараганда анча хавфли ва беқарор эканини қайд этган қирол, Буюк Британия замонавий таҳдидларга қарши туриш учун Совуқ уруш давридан бери мудофаа бюджетини энг юқори даражага оширишини эълон қилди.
Нутқда 11 сентябр воқеалари ва NATO'нинг 5-моддаси доирасидаги ҳамкорлик алоҳида эслатилди. Ушбу чақириқлар Трамп маъмурияти Украинага ёрдамни тўхтатиб, Киевдан қўшинларни олиб чиқишни таклиф қилаётган бир вақтда янгради. Қиролнинг ярим соатлик нутқи давомида конгрессменлар уни тик туриб олқишлашди.