Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Буюк Британия ноқонуний муҳожирларни собиқ ҳарбий базаларга жойлаштирмоқчи

Буюк Британия ноқонуний муҳожирларни собиқ ҳарбий базаларга жойлаштирмоқчи

Буюк Британия ҳукумати ноқонуний муҳожирларнинг бошпана сўровлари кўриб чиқилаётган вақтда уларни жойлаштириш учун собиқ ҳарбий базалардан фойдаланиш ниятида.

Бу ҳақда The Daily Telegraph нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, яқин ҳафталарда расман эълон қилиниши керак бўлган ушбу режаларни амалга ошириш Ички ишлар вазирлигининг янги раҳбари Шабана Маҳмудга юкланган. У 5 сентябрь куни бош вазир Кир Стармер томонидан ҳукумат таркибидаги ўзгаришлардан сўнг бошқармани бошқарган. Мақолада таъкидланганидек, ноқонуний муҳожирларни собиқ ҳарбий базаларга жойлаштиришдан асосий мақсад меҳмонхоналардаги ноқонуний муҳожирларни сақлаш харажатларини камайтиришдир, бу эса сўнгги ҳафталарда аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Бу мақсадларда ҳукумат муҳожирларни жойлаштириш учун иккита собиқ ҳарбий базадан – Лондон яқинидаги Эссекс ва Кент графликларида фойдаланишни таклиф қилмоқда. Уларни аввалги консерватив ҳукумат тайёрлаган, бироқ бу режалар ҳарбий казармаларни қамоқхоналарга қиёслаган ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан қаттиқ танқид қилинган.

Киритилди: 11:00 07.09.2025. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!