Буюк Британия мудофаа вазири минган поезд Киевдаги ҳаво ҳужуми сабаб шошилинч равишда тўхтатилди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.
Жон Ҳили содир бўлган воқеани “жиддий ҳолат” дея баҳолаб, буни Украина ҳудуди доимий равишда ўққа тутилаётганининг “ёрқин намунаси” эканини таъкидлади.
"Бу қаттиқ совуқ шароитида украиналиклар устига дронлар ва ракеталар қандай ёғилаётганини кўрсатди", — дея қўшимча қилди Британия Мудофаа вазири.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ўша ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган.