Британия ҳукумати Россиянинг "Маша ва айиқ" мультфильмини маҳаллий стриминг хизматларидан блокировка қилишни жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазири Уэс Стритинг эълон қилди.
"Мен бу масалани албатта кўриб чиқаман", деди у.
Либерал демократ Том Гордон ушбу ташаббусни таклиф қилди ва мультфильм гўёки Россиянинг "уруш машинасини" молиялаштираётганини даъво қилди. У, айниқса, "Маша ва айиқ" ҳали ҳам ITVX ва Netflixда намойиш этилаётганидан ғазабланди.
Аввалроқ, 2 июль куни 50 нафар британиялик депутатдан иборат гуруҳ "Маша ва айиқ"ни тақиқлашга чақирди ва айрим эпизодларни "Россия пропагандаси" деб атади.