Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британия ҳар йили 124 миллиард доллар йўқотади, чунки...

Буюк Британия ҳар йили 124 миллиард доллар йўқотади, чунки...

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши (Brexit) мамлакат иқтисодиётига ҳар йили 100 миллиард фунт стерлинг (124 миллиард доллар) зарар келтиради, чунки Бирлашган Қироллик камроқ сармоя, йўқотилган ходимлар ва савдо даромадларини олади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, агар мамлакат Европа Иттифоқидан чиқмаганида, 2022 йил учун Британия ялпи ички маҳсулоти ҳажми 4 фоизга кўп бўлар эди. Бундан ташқари, Қироллик Европа Иттифоқи давлатларидан 370 мингга яқин ишчисини йўқотди.

"Буюк Британия 2016 йилда Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берганида ўзига зарар етказдими? Бугунги кунга келиб олинган далиллар ҳам шундай эканидан далолат беради", - дейди иқтисодчилар Ана Андраде ва Ден Хансон.

Ўтган декабрь ойида Independent газетаси Лондонда жойлашган Европа ислоҳоти маркази (CER) тадқиқот марказининг тадқиқотига таяниб, Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиш қарори туфайли 2022 йилнинг июнига қадар 33 миллиард фунт стерлинг (41 миллиард доллар) йўқотганини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича референдум 2016 йилда бўлиб ўтган эди. Brexit тарафдорлари референдумда 51,9% овоз билан ғалаба қозонган бўлса, 48,1% қарши чиққан эди.

Киритилди: 23:46 31.01.2023. Ўқилди: 4279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!