Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британия Чагос архипелагини Маврикийга ўтказиш тўғрисида шартнома имзолади

Буюк Британия Чагос архипелагини Маврикийга ўтказиш тўғрисида шартнома имзолади

Буюк Британия бош вазири Кей Стармер АҚШ-Британия ҳарбий базаси жойлашган Ҳинд океанидаги Чагос архипелаги устидан суверенитетни Маврикийга ўтказиш тўғрисидаги битимни имзолади.

Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

“Ушбу келишувга ҳозир ва ўз шартларимиз асосида кириш орқали биз базамиз кейинги асрда ҳам яхши фаолият юритадиган мустаҳкам хавфсизликка эга бўлишини таъминлаймиз”, деди Стармер матбуот анжуманида.

Келишув шартларига кўра, Британия Маврикийга 99 йил давомида Диего Гарсия ҳарбий базаси фаолияти учун йилига ўртача 101 миллион фунт стерлинг тўлайди. Шу билан бирга, Стармер бутун битим тахминан 3,4 миллиард фунт стерлингга тушишини айтди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, агар Лондон келишувга эришмаганида, Маврикий ҳукумати ишни халқаро судларга олиб борган ва катта эҳтимол билан ғалаба қозонган бўларди.

Киритилди: 22:29 22.05.2025. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!