Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Буюк Британия 50 кун ичида Украинага 60 минг снаряд етказиб берди

Буюк Британия 50 кун ичида Украинага 60 минг снаряд етказиб берди

Буюк Британия 50 кун ичида Украинага 60 мингта снаряд ва 2500 та учувчисиз тизим етказиб берди.

Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари Жон Хили маълум қилган.

Унга кўра, Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича "50 кунлик кампания" июль ойида бошланган.

"Деярли 5 миллион ўқ-дорилар, 60 мингга яқин артиллерия снарядлари, снаряд ва ракеталар, 2500 та учувчисиз тизимлар, 30 та автомобиль ва муҳандислик жиҳозлари, шунингдек, 200 та электрон уруш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилди" - деди Хили парламентда.

Киритилди: 09:15 02.09.2025. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!