Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мототцикл, скутер ва мопед каби транспорт воситаларида ҳаракатланиш чекланди. ЙҲХБ томонидан бу борада тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.
Таъкидлаганидек, автотранспорт воситалари маданий мерос объектларига зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, бу сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли хавфсизлигига таҳдид солади, дейилади лавҳада.
Шу сабабли скутерлар, мопедлар ва велосипедларни, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини, уловли аравани бошқариб бораётган шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида (125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.