Бухорога “Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилади
Ушбу мақсадда шу кунларда Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад-ал Каддуми бошчилигидаги халқаро ўрганиш ҳайъати аъзолари Бухоро шаҳрида бўлиб турибди.
Халқаро ўрганиш ҳайъати аъзолари Бухоро шаҳри ҳунармандчилигининг қадимий илдизларини ҳамда унинг ҳозирги кундаги ривожини таҳлил қилиб, баҳолайдилар. Уни Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри рўйхатига қўшиш ҳақидаги хулосаларини беришади.