Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухородаги ЙТҲ: яна бир ўқувчи қиз ва автобус ҳайдовчиси вафот этди

Бухородаги ЙТҲ: яна бир ўқувчи қиз ва автобус ҳайдовчиси вафот этди

18 март куни Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудида автобус ҳамда юк автомобили иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида яна икки киши ҳалок бўлди.

Ҳодиса юзасидан берилган илк хабарларда мактаб ўқувчилари Бухоро шаҳридаги театрга олиб кетилаётган автобусда бўлган ўқувчилардан бири воқеа жойида вафот этгани, яна бири шифохонага ётқизилгани айтилганди.

Kun.uz манбасига кўра, 19 март куни Когон туманидаги 5-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг яна бир ўқувчиси шифохонада вафот этган.

Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби Ирода Орипова билан боғланди. Бошқарма матбуот котиби ўқувчи қиз вафот этганидан хабари йўқлиги, кун давомида бошқа тадбирларда бўлгани, бироқ бошқарма масъуллари шифохонага бориб-келиб туришганини маълум қилди.

Аввалроқ «Янги Ўзбекистон» нашри ЙТҲ оқибатида 1991 йилда туғилган автобус ҳайдовчиси О.Ш. шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берганди.

Шу тариқа, ЙТҲ қурбонлари сони уч нафарни ташкил этмоқда. Ҳодиса оқибатида автобусда бўлган яна 25 нафар ўқувчига тиббий ёрдам кўрсатилганди.

Киритилди: 20:55 19.03.2024. Ўқилди: 1760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!