Аввал хабар берганимиздек, бугун, 4 январь куни соат 17:50 да Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида қурилиши тугалланмаган 8 қаватли бинода газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган эди.
Олинган қўшимча маълумотларга кўра, оқибатда икки нафар ишчиларга енгил тан жароҳати етган. Жабрланганлар шаҳар касалхонасига жойлаштирилди. Ҳозирги вақтга келиб ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум бўлди. Aйни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойида иш олиб боришмоқда.
Бу ҳақда қўшимча маълумотлар келиб тушганда, вазирликнинг расмий манбалари орқали хабар берилади.