Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода яна бир ноқонуний ер олди-сотди қилиш билан боғлиқ жиноят фош этилди

Бухорода яна бир ноқонуний ер олди-сотди қилиш билан боғлиқ жиноят фош этилди

Бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бухорода ҳам ер участкаларини эгаллаб олиш ёки олди-сотди қилиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларни аниқлаш мақсадида Ички ишлар органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2022 йил 4 август куни ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар Ғозиён маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган Б.А. ҳамда Бухоро шаҳар Қ.Муртазоев кўчасида яшовчи 1973 йилда туғилган И.И. лар олдиндан тил бириктириб, Вобкент тумани Ровкент маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган Ж.Д. ни алдаб, Когон туман «Беклар» маҳалласи ҳудудида жойлашган «З.Ч.А.» хусусий корхонасига тегишли бўлган иссиқхона ер майдонидан 0,15 га бўлган ер майдонини ваколатли танишлари орқали уй-жой қуриш учун унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ушбу ер майдонини 16.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, Бухоро шаҳар «Отбозор» маҳалласи ҳудудида олдиндан келишилган пулдан кимёвий ишлов берилган 10000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:50 26.08.2022. Ўқилди: 1583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!