Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди

Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди

Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчасида яшовчи, 51 ёшли аёл «Пиридастгир» кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонида фоҳишахона ташкил қилиб, бегона шахсларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб келган ва эвазига моддий манфаат кўрган.

Жорий йилнинг 16 май куни ҳам соат 23:00 лар атрофида эркак билан аёлнинг жинсий алоқада бўлиши учун 400 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб, «мижоз»ларга уйни бўшатиб берган. Ушбу ҳолат Бухоро вилояти ИИБ томонидан аниқланиб, аёл қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Киритилди: 21:59 30.05.2023. Ўқилди: 1476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!