Бугун 9 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бухорода тузламадан заҳарланган аёл вафот этди

Бухорода тузламадан заҳарланган аёл вафот этди

Бугун, 1 февраль куни Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2 йиллик помидор консервасини истеъмол қилган аёл вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига 11 январь куни бир оиладан 4 нафар шахс соғлигидаги ёмон ўзгаришлар сабаб мурожаат қилиб келган.

Ушбу фуқаролардан олинган текширув натижаларига кўра, улар ботулизм касаллигига чалингани аниқланган.

“Уларга вилоятнинг малакали мутахассислари томонидан мунтазам равишда керакли амалий ёрдам кўрсатилган”, дейилади хабарда.

Даво муолажаларидан сўнг, оиланинг 3 нафар аъзоси соғлиғида ижобий ўзгаришлар юз берган ва мутахассислар томонидан уйларига кетишига рухсат берилган.

Бироқ бемор И.Ш.да тузламадан кўпроқ истеъмол қилгани, касаллик аломатлари оғир кечиши оқибатида кўрсатилган реанимацион чора-тадбирларга қарамасдан биологик ўлим ҳолати содир бўлган.

Киритилди: 17:51 01.02.2025. Ўқилди: 1716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!