Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

Бухорода "Сўнгги қўнғироқ" вақтида ўқувчи мактаб директорига сув сепди. Сабаби маълум (ВИДЕО)

Бухорода "Сўнгги қўнғироқ" вақтида ўқувчи мактаб директорига сув сепди. Сабаби маълум (ВИДЕО)

Жорий йилнинг 25 май куни ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида “Сўнгги қўнғироқ” тадбири вақтида бўлган воқеа юзасидан видеоёзувлар тарқатилди.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари томонидан дастлабги ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар жараёнида мактабнинг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчи шу куни ўтказилган тадбир давомида унга фахрий ёрлиқ берилмаганлигидан норози бўлиб, жаҳл устида мактаб директорининг устига сув сепиб юборганлиги аниқланди.

Ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси билан фарзанди ҳатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча ма`лумот беради ва тегишли қонуний чораларни кўради.

Киритилди: 10:12 26.05.2022. Ўқилди: 6490 марта. Фикрлар сони: 15 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!