Жорий йилнинг 9 январь куни ФВВнинг Бухоро вилояти бошқармаси навбатчи диспетчерлик хизматига Бухоро шаҳри “Талижа” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга “Spark” русумли автомобил тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига подполковник Ғ.Сафоев бошчилигидаги қутқарув отряди етиб борган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус техникаси ва ғаввослар, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда 30 дақиқа давомида олиб борилган ҳаракатлар натижасида автомобиль сувдан олиб чиқилди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи тўхташ вақтида қўл тормозини тортишни унутгани сабабли каналга тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.