Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода “Сомонийлар маданият ва истироҳат боғи" қайта таъмирланади

Бухорода “Сомонийлар маданият ва истироҳат боғи" қайта таъмирланади

2004 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган маданият ва истироҳат боғининг ҳозирги аҳволи қандай? Бухорода жойлашган бу кўнгилочар маскан учун ким жавобгар?

Маълум бўлишича, 24,5 гектардан ортиқ ер майдонини эгаллаган боғ ҳозирги кунга келиб қаровсиз аҳволга тушиб қолган. Бу боғ тарихи аслида ХХ асрнинг 30 йилларига бориб тақалади. Боғдаги бугунги ҳолатни вилоят ҳокимининг ўзи текширди.

Мазкур истироҳат боғи дирекцияси раҳбари Шокир Юлдашев боғ ҳақида ўз фикрларини айтди:

— Бу боғ бир пайтлар 10 минг кишигача мижозни қабул қилган ва уларга маданий — кўнгилочар хизматлар кўрсатган. Истироҳат боғининг 8 та кириш дарвозаси бор, минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилган, кўл ва ёзги амфитеатри билан бирга, 50 га яқин атракцион ва ўйин қурилмалари мавжуд. 2015 йилда боғда олиб борилган сўнгги таъмирлашда баландлиги 24 метрли арғимчоқ шаҳарнинг бошқа қисмидаги "Пахтаой" (ҳозирги "Ситора") болалар боғига кўчирилган, унинг ўрнига янги ва мустаҳкам 30 метрли чархпалак ўрнатилган.

Афсуски, боғнинг файзи йўқолган, "Шоҳруд' ариғидан тортилган сув таъминоти яхши бўлишига қарамай, маскан деворларига яқин ариқда сув оқмайди. Энг ачинарлиси, бу ерда қўланса ҳид билан боғлиқ муаммога дуч келиш билан бирга, хавфсизлик чораларига ҳеч ким кафолат бера олмайдиган 6 метрли сунъий кўл ҳам ўрин олган.

Шунингдек, боғда 17 йил аввал таъмирлашдан чиқарилган 300 метрдан ортиқ майдонда барпо қилинган фаввора ҳам 6 йилдирки яроқсиз ҳолатга келган. Фаввора ёнида жойлашган 500 ўринли амфитеатр саҳнаси ҳам ачинарли ҳолатда. Ёнидаги кўчма дўконларнинг мавсумий ёғингарчиликлар натижасида занглаган қоплама сиртини ўт-ўланлар босиб кетган.

Санитария-гигиена қоидаларига умуман риоя қилинмаган ҳожатхонанинг ташқи ва ички аҳволи ҳам қониқарсиз аҳволга тушиб қолган.

Дирекциянинг ҳозирги ҳолати бўйича ҳисоботида шундай дейилади:

“2004 ва 2015 йиллардаги таъмирлаш ишлари тўлиқ ҳомийлик асосида амалга оширилган. Натижада 7 кишидан таркиб топган дирекция ободонлаштириш ишларига жавобгар бўлган. Маъмуриятдан ташқари боғда 1 та штат бирлигида боғбон ва 2 та штат бирлигида фаррош ишлаяпти. Қолаверса, маъмурият хўжалик ҳисобида фаолият юритмоқда. Бу йилда жами 50 дан ортиқ тадбиркор билан тузган 300 миллион сўмлик ижара шартномаси ҳисобидан ишчиларга ойлик маош бериб, давлат олдидаги солиқлар тўланган. Биргина электр энергиясининг йиллик тўлови 4,4 миллион сўм атрофида ҳисобланган”.

Хусусан, вилоят ҳокимининг ўрганишларидан сўнг боғнинг ўзида Бухоро шаҳар ҳокими нуқсон ва камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш, ундаги сунъий кўл, фаввора, амфитеатр ва бошқа тармоқларини қайта таъмирлаб, замонавий дизайнини шакллантириш ва бунинг учун молиявий маблағ ажратилишини айтиб ўтди.

Шу билан бирга боғни янгича кўринишга келтириш масаласида қатъий топшириқ ва тавсиялар берилди.

Киритилди: 01:48 21.10.2021. Ўқилди: 3221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!