Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бухорода истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бухорода истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Э.” фермер хўжалиги раҳбари Э.Ё. “Хўжа якшаба” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалигига тегишли бинода қўлбола усулда ясалган мой жувоз ускунасида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланиб, тадбир давомида 102 кг яроқсиз ёғ, 351 кг чигит, 26,9 тонна пахта, 2 дона жувоз ускуналари ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:20 24.07.2026. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!