Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бухорода икки автобус ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланди

A A A
Бухорода икки автобус ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланди

Ижтимоий тармоқларда Аzia Star русумли 01 540 VGА ҳамда Isuzu русумли 80 206 АBА давлат рақам белгили автобусларнинг ҳайдовчилари томонидан Бухоро шаҳар кўчаларида светофорнинг қизил чироғидан ўтгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ўтказилган ўрганишлар натижасида қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиши таъминланган.

“Қоидабузарликка бефарқ бўлмаган жамоатчилик назорати вакилларига миннатдорлик билдирамиз”, – дейилади хабарда.

Аввалроқ Бухоро вилоятининг Когон туманида автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, ағдарилган автобус ичида мактаб ўқувчилари бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 18:51 31.03.2024. Ўқилди: 1319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!