Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бухорода ҳомиладор аёлни операция қилиш учун пул талаб қилган шифокор ушланди

A A A
Бухорода ҳомиладор аёлни операция қилиш учун пул талаб қилган шифокор ушланди

Бухоро шаҳрида ҳомиладор аёлни операция қилиш учун 450 минг сўм олган шифокор қўлга олинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» хабар берди.

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда Бухоро шаҳридаги туғуруқ комплекси шифокори фуқародан бемор келинининг ҳомиласини жарроҳлик йўли билан дунёга келтиргани учун пул сўрагани аниқланган. У кимёвий ишлов берилган 450 000 сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси (Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:24 18.06.2021. Ўқилди: 3303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!