Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.А.” МЧЖга шаҳар ҳудудидан кўп хонадонли 7 қаватли турар жой биносини қуришга рухсат берилган бўлсада, корхона раҳбари Ў.Қ ҳеч қандай ҳужжатларсиз турар жой биносига қўшимча 8-қаватни қуриб, ушбу хонадонларни мижозлар номига расмийлаштириб бўлмаслигини билсада, 6 нафар фуқаронинг 838,6 млн сўм ва 14 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.