Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода 22 ёшли қиз фоҳишахона ташкил қилди

Бухорода 22 ёшли қиз фоҳишахона ташкил қилди

Бухоро шаҳрида 22 ёшли қиз фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор профилактик тадбир ўтказилган. Унда Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчасида вақтинчалик истиқомат қилувчи, 2000 йилда туғилган Ж.М. ўзига таниш бўлган икки нафар ўсмир йигитга жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бериб, бунинг эвазига уларнинг ҳар биридан 200 000 сўмдан жами 400 000 сўм пул олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: 23:11 23.06.2022. Ўқилди: 5978 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!