Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бухорода 18 ёшли қиз ҳожатхонада чақалоғини дунёга келтириб, ўлдирди

Бухорода 18 ёшли қиз ҳожатхонада чақалоғини дунёга келтириб, ўлдирди

Бухорода 18 ёшли қиз энди туғилган чақалоғини ҳожатхонага ташлаб, қасддан ўлдирди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Маълум бўлишича, Ғиждувон туманида яшовчи 18 ёшли Д.М. 2022 йилнинг январь ойида ўзининг ҳомиладор эканини билган. 13 май куни соат 13:30 ларда ўзи яшаб келаётган хонадон ҳожатхонасида ўғил фарзандини дунёга келтирган. Шундан сўнг уни ҳожатхонага ташлаб, қасддан ўлдирган.

Боласини ўлдирган 18 ёшли қизнинг ўз онасига гапириб беришича, у 2021 йил 3 сентябрь куни тахминан соат 11:00 ларда яшаш уйида ёлғиз ўтирганида қариндоши М.Т. келиб, уни зўрлаб номусига теккан. Ва шундан сўнг улар ишқий муносабатда давом этган. Бироқ қиз бу тўғрисида ҳеч кимга билдирмаган.

Шундан сўнг она ва қиз қариндоши Т.М.га қўнғироқ қилиб, ҳомила ҳақида айтган. Йигит эса ҳомилани олдириб ташлашини билдирган. Шифокорлар эса ҳомила олиб ташланса, қизининг бундан кейин ҳомиладор бўла олмаслиги мумкинлигини тушунтирган. Она ва қиз бу ҳақда оила аъзолари ва яқин қариндошларига сездирмасликка ҳаракат қилган.

«Орадан вақт ўтиб, 2022 йил 13 май куни қиз бутун танасида оғриқ сеза бошлаган. Турли дори воситалари қабул қилган, аммо оғриқ кучайган. Шу куни соат тахминан 14:30 ларда у ҳожатхонага кириб, чақалоғини дунёга келтирган. Шундан сўнг онасини чақирган. Ва боласи ҳожатхона чуқурига тушиб кетгани сабаб, қўрқиб кетганини айтган. Она эса қизини зудлик билан туман туғруқ комплексига олиб борган. Шифокорлар томонидан унга тиббий ёрдам кўрсатилган», — дейилади суд ҳужжатларида.

2022 йилнинг 14 май куни ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилганда ҳожатхона чуқурлигидан ўғил бола жинсли чақалоқ жасади топилган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, чақалоқнинг ўлими юқори нафас йўлларига ёт масса (нажас) тушиши ва нафас йўллари бекилиши оқибатида аспирация натижасида келиб чиққани кўрсатилган. Ҳолат жойида баённома тўлдирилиб, фотосуратлар илова қилинган.

Суд чақалоғини қасддан ўлдирган онанинг қилган ишидан пушаймонлиги, ёшлигини инобатга олиб, унга бир йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.

Киритилди: 15:44 17.08.2022. Ўқилди: 3697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!