Бухоро вилоятида коррупсияга қарши курашишда масъулияцизликка йўл қўйган раҳбарларига нисбатан таъсир чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилди.
Коррупсияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Танзила Нарбаева бошчилигида Ғиждувон туманида бўлиб ўтган сайёр мажлисда вилоятда жиноятчиликкнинг олдини олиш ҳамда коррупсияга қарши курашиш ишлари ҳолати танқидий таҳлил қилиниб, бу борада масъулиятсизликка йўл қўйган мутасадди раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича Миллий кенгаш қарори қабул қилинди.
Шунга кўра, Миллий кенгаш қарори билан, вилоятдаги бир қатор давлат идоралари ва ташкилотларининг 18 нафар турли даражадаги раҳбарларига нисбатан (13 нафар раҳбар лавозимидан озод этиш, 3 нафарига нисбатан хизмат текширишуви ўтказиш ҳамда 2 нафарига нисбатан ҳайфсан) жазо чораларини қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Коррупсияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Коррупсияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ва Республика идоралараро ишчи гуруҳи томонидан барча ҳудудларда коррупсия хавфи юқори соҳаларда ўрганишлар олиб борилмоқда.
Ўрганишлар якуни бўйича ҳар бир ҳудуд кесимида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича комплекс "Йўл харита"лари тасдиқланиб, масъулияцизлик ва сусткашликка йўл қўйган масъул раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш ишлари давом эттирилади.