"Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Бухоро шаҳрида “М.” МЧЖга қарашли фармацевтика объектининг электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1 млрд 695 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.