Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиалида бўлим мудири вазифасида ишловчи Н.Б. (ҳозирда собиқ) фуқаро М.Ш.ни Бухоро шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.