Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бухоро ва Тошкент вилоятида энергия ресурсларига ноқонуний уланган иссиқхоналар фош этилди

A A A
Бухоро ва Тошкент вилоятида энергия ресурсларига ноқонуний уланган иссиқхоналар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси, ИИБ ва "Ўзэнергоинспекция" ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “K.E.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖга қарашли Когон туманидаги иссиқхонада умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча уланиб, жами 3 млн куб метр. табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 3,6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шунингдек, “B.B.” МЧЖ раҳбари Р.Ш. ижара шартномаси асосида “K.E.” МЧЖга тегишли иссиқхонадан фойдаланиб келиб, 488,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қибрай тумани бўлими, ДХХ ва “Қибрайтумангаз” ГТБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. тижорат мақсадида “Обод” МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхонада умумий фойдаланишдаги газ тармоғига резина шланг ёрдамида яширинча уланиб, жами 288,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:37 03.02.2025. Ўқилди: 824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!