Бугун 13 август, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Бухоро шаҳрида очилмасдан қолаётган ўғрилик жинояти фош этилди

Бухоро шаҳрида очилмасдан қолаётган ўғрилик жинояти фош этилди

Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Ғ.Т 2020 йил 03 февраль куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 31 январь куни соат 19:55 ларда номаълум шахс “Ёшлик” спорт мажмуаси олдида турган ўзига тегишли “Ласетти” русумли 80 R 717 EA давлат рақам белгили автомашинасининг эшиклари очиқ қолганлигидан фойдаланиб, автомашина салонидан 2.000.000 сўм ва 800 АҚШ доллари пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган эди. 


Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл Л.Р, Андижон туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган С.С ва Андижон шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган Б.Ғ.лар содир қилганлиги аниқланган. 
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 22:18 13.02.2020. Ўқилди: 1550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!