Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухоро амирлиги тангаларини хорижга олиб кетаётган шахс ушланди

Бухоро амирлиги тангаларини хорижга олиб кетаётган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятидаги Қарши аэропорти орқали қадимий тангаларни олиб чиқишга уринишнинг олдини олди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаро Х.Х. HY-9623 рейси билан Москвага учишни режалаштирган. Унинг қўл юкини рентгенологик текширувдан ўтказиш, сўнгра холислар иштирокида шахсий кўздан кечириш чоғида йўловчида декларациясида кўрсатилмаган тарихий-маданий аҳамиятга эга, камида 50 йиллик 116 дона металл танга борлиги аниқланган.

Олиб қўйилган тангалар Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига топширилди. Маданий мерос агентлиги хулосасига кўра, тангалар орасида Бухоро амирлиги даврига оид экземплярлар ҳам бор.

Ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар судга тақдим этилди.

Йил бошидан буён «Қарши аэропорти» божхона пости ходимлари томонидан тарихий аҳамиятга эга бўлган маданий бойликларни ноқонуний олиб ўтишга 10 та уринишнинг олди олинган.

Киритилди: Бугун 00:22. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!