Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюрди

A A A
Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюрди

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида UNWTO ишчи комиссияси раиси ўринбосари, Экология вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.

Ташриф давомида жорий йилнинг 16-20-октябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган UNWTO Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессиясига тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсад қилинган.

Ушбу кенг кўламли тадбир доирасида UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвилининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрига “Жаҳон маданий туризм пойтахти” мақомини бериш тўғрисида UNWTO Бош Ассамблеясининг Махсус резолюсияси қабул қилиниши режалаштирилган.

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида UNWTO ишчи комиссияси раиси ўринбосари, Экология вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.

Ташриф давомида жорий йилнинг 16-20-октябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган UNWTO Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессиясига тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсад қилинган.

UNWTO делегациясининг Тошкент ва Самарқандга ташрифи 16-июлгача давом этади.

Киритилди: 12:23 12.07.2023. Ўқилди: 2325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!