Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“Бутунжаҳон туризм куни”: хорижлик талабаларга сертификатлар, муносибларга эса “Туризм фидойиси” кўкрак нишонлари топширилди

“Бутунжаҳон туризм куни”: хорижлик талабаларга сертификатлар, муносибларга эса “Туризм фидойиси” кўкрак нишонлари топширилди

2022 йилнинг 27 сентябрь куни “Silk Road Samarkand” халқаро сайёҳлик марказидаги Конгресс-холлда “Бутунжаҳон туризм куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат ташкилотлари, дипломатик корпус, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, санъат намояндалари, “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерэос университети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

“Бутунжаҳон туризм куни”: хорижлик талабаларга сертификатлар, муносибларга эса “Туризм фидойиси” кўкрак нишонлари топширилдиТадбирни Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири, “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети ректори Азиз Абдуҳакимов ўз нутқи билан очиб берди ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон Ҳукумати томонидан туризм соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини ҳамда “Бутунжаҳон туризм куни” мамлакатимиз учун аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтди.

“Ишончим комилки, ушбу тадбир туризм соҳасида янги ютуқларни бошланиши учун кучли туртки бўлади, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги энг яхши ва хавфсиз сайёҳлик йўналишларидан бири сифатидаги нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилади”, – деди у.

Шунингдек, вазир “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерэос университети ҳақида тўхталди.

“Айни дамда халқаро талабларга мос, замонавий ўқув лабораторияларига эга, замонавий спорт иншоотлари билан таъминланган, халқаро тоифадаги профессор-ўқитувчилар томонидан машғулотлар олиб борилаётган, катта кутубхона фондига эга бўлган, талабаларнинг сифатли таълим олишлари учун барча шароитларни ўзида мужассам этган “ақлли” университет яратилди”, – деди вазир.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Ҳукумути томонидан “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерэос университетининг магистратура йўналишида таҳсил олиш учун хорижий талабаларга ҳар йили 85 та квота ажратиб борилмоқда. 2022/2023-ўқув йилида ҳам бир нечта хорижлик талабалар грант соҳибига айланиб, университетда таҳсил олиш имконини қўлга киритишди.

“Бутунжаҳон туризм куни”: хорижлик талабаларга сертификатлар, муносибларга эса “Туризм фидойиси” кўкрак нишонлари топширилди

Тадбирда Азиз Абдуҳакимов ана шу талабаларга ҳам омад тилади:

“Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон Ҳукумати томонидан тақдим қилинган грант соҳибларини “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг ректори сифатида табриклайман! Ўқишларингизга улкан зафарлар тилайман!”.

Университетда ўқиш учун сертификатни қўлга киритган хорижлик талабалар ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бутунжаҳон туризм куни”: хорижлик талабаларга сертификатлар, муносибларга эса “Туризм фидойиси” кўкрак нишонлари топширилди

“Самарқанд чиройли шаҳар экан, менга ёқди, – деди сертификат соҳибаларидан бири Адриана Нур Аися. – Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерэос университетида ўқиш имконини қўлга киритганимдан жуда мамнунман”.

Қайд этиш жоизки, туризм соҳасидаги ютуқларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан туризм соҳаси вакилларини “Туризм фидойиси” мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди. Тадбирда анъанавий тарзда, Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшган санъат ва маданият арбоблари, туризм соҳаси, давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан иборат 47 нафар лауреат “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Кўкрак нишонини Азиз Абдуҳакимов ўз эгаларига тантанали тарзда топширди.

“Бутунжаҳон туризм куни”: хорижлик талабаларга сертификатлар, муносибларга эса “Туризм фидойиси” кўкрак нишонлари топширилди“Бутунжаҳон туризм куни”: хорижлик талабаларга сертификатлар, муносибларга эса “Туризм фидойиси” кўкрак нишонлари топширилди

“Мен ҳам блогер, ҳам спортчиман, — деди “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланган блогер Асал Сапарбаева. — Мендан чет элликлар Ўзбекистон ҳақида кўп сўрашарди. Шундан кейин “Нега Ўзбекистонни янада машҳур қилмаслигим керак”, деб ўйлаб қолдим ва видеоларимда ҳам спорт, ҳам ўзбекона миллийликни тарғиб қиладиган бўлдим. Бизнинг бир-биридан ажойиб анъаналаримиз бор ва биз доим ана шу анъаналарни дунёга танитишга ҳаракат қилишимиз керак”.

“Бутунжаҳон туризм куни”га бағишланган тадбир унутилмас лаҳзаларга бой бўлди ва кўтаринки руҳда ўтди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари, кўкрак нишони соҳиблари ва талабалар учун байрам дастурхони ёзилди.

Маълумот учун:

Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили чет эллик талабаларга “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг магистратура босқичида ўқиш имконияти учун 85 та квота ажратади.

Ушбу грант доирасида хорижлик талабаларга Самарқандга авиачипта нархи (бир марта) қопланади. Стипендия тўланади, квартирани ижарага олиш учун маблағ ажратилади (шу жумладан, Самарқанд шаҳридан бир хонали барча шарт-шароитга эга квартира ижараси), шунингдек, юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш учун йилига икки марта 100 АҚШ доллари ажратилади.

Киритилди: 18:37 28.09.2022. Ўқилди: 1837 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!