Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бутун мамлакат бўйлаб “Мен Ғолиб Run” ватанпарварлик югуриш мусобақасининг босқичлари бўлиб ўтди

Бутун мамлакат бўйлаб “Мен Ғолиб Run” ватанпарварлик югуриш мусобақасининг босқичлари бўлиб ўтди

Бутун мамлакат бўйлаб “Мен Ғолиб Run” ватанпарварлик югуриш мусобақасининг босқичлари бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг 14 та шаҳрида ўтказилиб, унда қарийб 40 минг нафар иштирокчи қатнашди.

Оммавий стартларда ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва куч тузилмалари ходимлари, вазирлик ва идоралар ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари курсантлари, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ходимлари, профессионал спортчилар, югуриш ихлосмандлари ҳамда мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган аҳоли вакиллари иштирок этди. Югуриш мусобақалари қаҳрамонлар хотирасини эъзозлаш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга бағишланди.

Тадбирда Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси жамоалари, шунингдек, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси вакиллари иштирок этди.

Мусобақа якунларига кўра, 10 километр масофада жамоавий биринчиликда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси 32:52 ўртача натижа билан ғолиб бўлди. 10 километр масофада шахсий ҳисобда эса Ички ишлар вазирлиги вакили Андрей Петров 29:15 натижа билан ғалаба қозонди.

“Мен Ғолиб Run” Ўзбекистондаги энг йирик оммавий спорт-ватанпарварлик лойиҳаларидан бирига айланиб, минглаб инсонларни хотира, куч, бирдамлик ва Ватан ҳимоячилари жасоратига ҳурмат ғояси атрофида бирлаштирди.

Тадбирлар Спорт вазирлигининг умумий мувофиқлаштируви ҳамда Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерациясининг фаол кўмаги билан ташкил этилди.

Киритилди: Бугун 17:15. Ўқилди: 139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!