Бугун 26 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бўстонлиқда табиат қўйнидан 8 бош лочинни овлаб, республикамиздан ноқонуний олиб чиқишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди

Бўстонлиқда табиат қўйнидан 8 бош лочинни овлаб, республикамиздан ноқонуний олиб чиқишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди

Божхоначилар Бўстонлиқда табиат қўйнидан 8 бош лочинни овлаб, республикамиздан ноқонуний олиб чиқишга уринган шахсларни тўхтатиб қолишди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Бўстонлиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс "Оқтош" қўриқлов пунктида давлат чегарасини бузиб ўтган ҳолда ҳаракатланаётганида тўхтатиб қолинди.

Бу эса бежиз эмас эди – ушбу шахснинг ёнидаги сумка белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг ичида 8 бош тирик лочин қушлари борлиги аниқланди.

Ноқонуний равишда олиб ўтилаётганда атрофдагиларга сездирмаслик учун қушларга нисбатан шафқатсиз муомала қилинган – қушларнинг кўз ва оёқлари боғлаб қўйилган, қанотлари эса скотчланган, шунингдек, тор ҳажмдаги сумкага зичлаб жойланган.

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мутахассисларининг маълумотларига кўра, ушбу лочинлар Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Ҳозирда қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:35 23.09.2025. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!