Қуввати 20 мегават бўлган “Чорвоқ шамол электр станцияси" 2026 йилда ишга тушилиши режалаштирилган.
Станция ишга туширилгач, йилига ўртача 50 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида 15 млн куб метр табиий газ иқтисод қилиниши ва атмосферага 22 минг тонна зарарли газлар чиқарилишининг олди олинади.
Мазкур электр станция орқали қарийб 20 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади.