Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бўстонлиқда рақам белгисини ечиб, ойналарини қорайтирган вояга етмаган ҳайдовчи ушланди

Бўстонлиқда рақам белгисини ечиб, ойналарини қорайтирган вояга етмаган ҳайдовчи ушланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида автоҳайдов қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда ҳаракатланган транспорт воситаси ЙПХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан йўлини давом этди. Бу ҳақда ҳудудий ИИБ ЙПХ хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи автотранспорт воситасининг давлат рақам белгисини ечиб ташлаган, шунингдек, ойналарини техник талабларга зид равишда қорайтирган ҳолда ҳаракатланган.

ЙПХ ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида транспорт воситаси тўхтатилиб, у вояга етмаган шахс томонидан бошқарилаётгани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан белгиланган тартибда расмий маъмурий чоралар кўрилди.

Киритилди: 18:02 31.05.2025. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!