Бугун 12 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бўстонлиқда айиқ ўлдирилиб, фақат териси ташлаб кетилган — Экология вазирлиги

Бўстонлиқда айиқ ўлдирилиб, фақат териси ташлаб кетилган — Экология вазирлиги

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигига қарашли “Ахсарсой” ҳудудида айиқ ўлдирилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ўтказилган рейд давомида ҳудуддан ҳайвон териси топилган. Фанлар академиясининг Зоология институтида ашёвий далиллар ўрганилганда, у Тянь-Шань қўнғир айиғига тегишли экани маълум бўлган. Номаълум шахслар айиқни арқон билан ўлдириб, ҳайвон танасининг барча қисмларини олиб, терисини воқеа жойида қолдиришган.

Маълумот учун, Тянь-Шань қўнғир айиғи Ўзбекистон Қизил китобига ва CITES I иловасига заиф, кенг тарқалган, лекин мозаик тарзда тарқалган кичик тур сифатида киритилган. Уни ов қилиш қатъиян ман этилиши келтирилган.

Қонунбузарларнинг шахсини аниқлаш мақсадида Тошкент вилояти ИИБга тўпланган маълумотлар юборилгани айтилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:06. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!