Машҳур “Burning Man” фестивали давомида номаълум эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда Sky News нашри хабар берди.
Гувоҳлар сўзларига кўра, жасад ҳар йили ўтказиладиган тадбир анъанаси – катта ёғоч ҳайкални ёқиш вақтида топилган. Фестиваль қатнашчиларидан бири шериф ўринбосарига қонга беланиб ётган одам ҳақида хабар берган.
Марҳумнинг шахси ҳали аниқланмаган. Политсия ҳодиса жойини ўраб олди ва тергов ҳаракатларини бошлади.