Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бўрижар каналида оқиб кетиб вафот этган талаба ўзбекча википедия маъмури экани маълум бўлди

Бўрижар каналида оқиб кетиб вафот этган талаба ўзбекча википедия маъмури экани маълум бўлди

Бундан бир неча кун аввал Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 3-босқич талабаси Бўрижар каналининг Яккасарой туманидан оқиб ўтувчи қисмида чўмилмоқчи бўлиб, чўкиб кетгани ва натижада вафот этгани хабар қилинганди.

Ўзбекча Википедия жамоаси кўнгиллилари номидан тайёрланган матбуот релизида айтилишича, ҳалок бўлган талаба ўзбекча Википедияда администратор ҳуқуқига эга бўлган фаол фойдаланувчи – Икрамов Муҳаммадали Тўлқинжонович экани маълум бўлди.

Икрамов Муҳаммадали Тўлқинжонович 2004-йилнинг 16-апрелида Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 2021-йил Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга кирган. У ерда филология ва тилларни ўқитиш мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Асосан ўзбекча Википедияда фаолият юритган Икрамов икки йил давомида ўзбек тилида қарийб 600 та мақола ва 5 мингдан зиёд саҳифа яратди, минглаб мақолани таҳрир қилди. Викимаълумотларда эса 3 мингга яқин таҳрир қилди. Умуман олганда, Викимедиа Жамғармаси лойиҳаларида 26 мингдан ошиқ таҳрир қилди. Қисқа фаолияти давомида яна бир мавзуда – Сурхандарё вилоятида гўдаклар йўтал сиропидан заҳарланиб, нобуд бўлгани ҳақида мукаммал мақола ёзди.

Муҳаммадалининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Киритилди: 15:40 22.06.2024. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!