Киевни ҳарбий жиҳатдан молиялаштириш 2029 йилгача кафолатланган. Жорий йилда Германия Украинага 3 миллиард евролик, кейинги уч йил давомида эса яна 8,3 миллиард евролик қурол-яроғ етказиб беради. Бундестаг бюджет қўмитаси ушбу қарорни маъқуллади.
Янги пакетга ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, ўқ-дорилар, учувчисиз учиш аппаратлари ва зирҳли жанговар машиналар, жумладан, Marder пиёда жанговар машиналари ҳамда бошқа техникалар киради. Маблағлар Украина ҳарбий саноатини қўллаб-қувватлаш учун ҳам ажратилади.
Der Spiegel нашрининг хабар беришича, яқин йиллар ичида Германия Украинага IRIS-T ва Patriot комплекслари учун 3 миллиард евролик ракеталар ва яна қўшимча 3 миллиард евролик артиллерия снарядлари жўнатади. Жанговар дронлар учун эса тахминан 900 миллион евро сарфланиши режалаштирилган.