Букингем саройига ташрифлар 2027 йилгача тўхтатилади. Бунга Британия монархларининг Лондондаги қароргоҳини реконструкция қилиш режалаштирилганлиги сабаб бўлади.
The Times газетасининг хабар беришича, бинони таъмирлаш қиймати тахминан 462 миллион долларни ташкил қилади. Уни реконструкция қилиш пайтида давлат тадбирлари Виндзор қалъасида ўтказилади.