Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Bukhara Night Race” халқаро марафони учун рўйхатдан ўтиш бошланди

“Bukhara Night Race” халқаро марафони учун рўйхатдан ўтиш бошланди

Жорий йил 24 август куни Бухорода “Samarkan Marathon” хайрия югуриш мусобақалари туркуми доирасида учинчи бор “Bukhara Night Race” пойгаси ўтказилади.

Ўзбекистонда айнан шу шаклда ўтказилаётган бу илк ноодатий тунги пойгани қўллаб-қувватлаш учун юртимизнинг барча ҳудудлари ва хориждан атлетлар, ҳаваскор югурувчилар етиб келади.

Спортчилар белгиланган масофани шаҳарнинг тарихий қисми бўйлаб, тилларда достон бўлган диққатга сазовор масканлар, масжид ва мадрасалар, карвонсарой, бетакрор кўҳна иншоотлар узра босиб ўтишади.

Айни пайт 5 ва 10 километр масофага югуриш, шимолий, яъни скандинавча юриш ҳамда 4 ёшдан ошган болажонлар пойгаси учун рўйхатдан ўтиш бошланди. Шунингдек, дастурни плоггинг – югуриш асносида майдонни чиқиндидан тозалаш тадбири ҳам мазмунан бойитади.

Эко-плоггингда 16 ёшдан катталар, ота-оналар эса фарзандлари билан ёнма-ён қатнашиши мумкин. Пойга якунида плоггинг иштирокчилари орасидан ҳамкорлар ҳомийлиги совринлари эгалари аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил “Bukhara Night Race” тадбирида дунёнинг 20 мамлакатидан 1600 нафардан зиёд спортчи қатнашган. Бу гал иштирокчилар сони 3000 кишини ташкил этиши кутиляпти.

Киритилди: 17:31 07.07.2024. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!